БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ
Баркамол авлод тарбияси ҳар бир жамиятда устувор вазифа саналади. Ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом фарзандлари бор эл эса ҳеч қачон ўз ўрнини йўқотмайди. Юртимизда ёшларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун таълим-тарбия соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, ёшлар тарбиясида китобнинг ўрни беқиёс. Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лиöейида бўлиб ўтган “Зукко китобхон” танлови ҳам ёшларнинг китобга бўлган меҳрини ошириш, ўқувчилар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ташкиллаштирилди.
Мазкур танловда лиöей ўқувчиларидан таркиб топган “Мезон”, “Фикрат”, ҳамда “Тафаккур” жамоалари ўзаро беллашди. Танлов зукко китобхон ижодий албоми, бадий асар таҳлили, савол-жавоб, нотиқлик маҳоратидан иборат тўрт босқичда бўлиб ўтди. Танлов давомида ўқувчиларнинг кучли зеҳн эгаси эканликлари, китоб билан дўст бўлганлиги намоён бўлди. Айниқса, “Мезон” жамоаси вакили Тоҳиржон Акромовнинг Усмон Носир қаламига мансуб “Нил ва Рим” монологини маҳорат билан ижро этгани йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.
Тадбир кутилганданда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Танлов якунида “Мезон” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Ғолибларга ҳомийлар томонидан китоблар жамланмаси совға қилинди.
Дилдора МУРОДОВА,
“Sog‘lom avlod” мухбири