ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Жорий йилнинг 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган XVII Осиё ўйинларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларимиз 9 олтин, 14 кумуш ва 21 бронза медални, жамоавий баҳслар ҳисобида 12 олтин, 14 кумуш ва 35 бронза медални қўлга киритиб, Ватанимиз шарафини янада юксакларга кўтариб қайтдилар. Совринли ўринларни қўлга киритган ҳамюртларимиз орасида аёл спортчиларимизнинг ҳам борлиги қувонарли.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ана шу ғолиб спортчи қизларни тақдирлашга бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда бир қатор ташкилот вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Клара Шокиржонова, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ўқитувчиси, профессор: – Спорт бу – саломатлик дегани. Мамлакатимизда Юртбошимиз бошчилигида спортга, айниқса, аёллар спортига қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ўз самарасини бермоқда.

Спортчиларимизнинг дунё спорт ареналарида қўлга киритаётган ютуқлари бунга мисол бўлмоқда. Яқинда Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган XVII Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган қизларимиз орасида Екатерина Воронина енгил атлетиканинг кўпкураш баҳслари бўйича икки кун мобайнида ўз имкониятларини намоён этди ва олтин медални қўлга киритди.

Екатерина Воронина, XVII Осиё ўйинлари ғолиби: – Мен 12 ёшимдан бери спорт билан шуғулланаман. Мана ўн йил бўлибдики устозларим профессор Клара Шокиржонова, Павел Андреев, Елена Свечниковалардан спорт сирларини мунтазам ўрганиб келмоқдаман. Мен улардан фидойилик, камтарлик, жиддийлик, иродали бўлиш каби фазилатларни ўргандим. Бугунги кунда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг 4-босқич талабасиман. 2007 йилда Белоруссияда, 2013 йилда Ҳиндистонда ўтказилган Осиё ўйинларида иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медаль соҳиби бўлган эдим. Тинимсиз машғулотлар, устозлар ўгитига риоя қилиш ва давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар боис бугун биз ғолибликни қўлга киритдик.

Тадбирда спорт фахрийлари, спортчи қизларнинг мураббийлари, Осиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалларга сазовор бўлган қизлар рағбатлантирилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирок этди.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Янги фармацевтик завод қурилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: