СТОМАТОЛОГИЯ ПОЛИКЛИНИКАСИДА БОЛАЛАР БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙТИРИЛДИ

Пойтахтимиздаги 4-сонли стоматология поликлиникаси сўнгги йилларда жаҳон стандартлари асосида капитал реконструкция қилинди. Бинобарин, муассаса замонавий ортопедия, стоматология, имплантология ва жарроҳлик асбоб-ускуналари билан таъминлангани тиббий хизмат самарадорлигини юксалтиришга ва беморларга тўғри ташхис қўйишга катта ҳисса қўшмоқда.

Хусусан, ҳозирги кунда поликлиникада кунига 250 нафардан зиёд беморга малакали стоматологик хизмат кўрсатилаётир.

Тиббиёт масканида 65 нафар малакали шифокор фаолият юритади. Муҳими, шифокорларнинг барчаси ўз тоифаларига эга бўлиб, мутахассисликлари бўйича нафақат республикамизда, балки жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги тиббий муассасаларда билим ва кўникмаларини оширган. Бу эса иш жараёнида тиш касалликларининг турли кўринишлари ва босқичларини ўз вақтида бартараф қилишда қўл келмоқда.

“Соғлом бола йили” Давлат дастурига мувофиқ поликлиникада қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Болалар бўлимининг фаолият доираси кенгайтирилди. Эндиликда шифокорлар болаларни белгиланган тартибда стационарда ва уйларига бориб тиббий кўрикдан ўтказишмоқда. Қолаверса, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда ногирон беморларга ҳам яшаш жойида тиббий хизмат кўрсатилади.

Илгари мазкур бўлимда атиги уч нафар шифокор фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирда уларнинг сони ўн нафарга етди. Боиси, улғайиб келаётган ўғил-қизларнинг саломатликларини асрашни янада кенг қамров ва юқори сифатда амалга оширишдан иборатдир.

Бир сўз билан айтганда, поликлиникамизда амалга оширилаётган қатор ижобий ишлар фарзандларимизнинг ҳар томонлама соғлом ва бақувват бўлиб вояга етишларига қаратилган. Зеро, соғлом авлодгина буюк келажакни қуришга қодир бўла олади.

Раъно СУБҲОНОВА,

пойтахтимиздаги 4-сонли стоматология поликлиникаси бош шифокори ўринбосари

Яна ўқинг:  JAVOHIRLAR SANDIG‘I (2014/43)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: