24 ОКТЯБРЬ ТУНИДА UZCARD ТИЗИМИ ЯНГИ ПЛАТФОРМАГА ЎТКАЗИЛАДИ
Ягона умумреспублика процессинг маркази 24 октябрь куни 00:30 дан 06:30 га қадар Uzcard терминалларида процессинг маркази билан алоқанинг йўқолиши ҳолатлари кузатилиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Марказ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда ушбу ҳолат Uzcard банклараро тўлов тизими маълумотлар базасини янада унумдор аппарат платформасига кўчириш бўйича ишлар олиб борилиши билан боғлиқлиги таъкидланди.