НАМУНАЛИ ТИББИЁТ ХОНАСИ ОЧИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ушбу соҳада кенг кўламли ишларни амалга оширишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур дастурда республикамизнинг 193 та туманида умумтаълим мактабларида намунали тиббиёт хоналарини ташкил этиш ва тўлиқ жиҳозлаш вазифаси белгиланган эди.

Яқинда пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 242-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган намунали тиббиёт хонасининг тақдимоти ана шундай эзгу ишлардан бири бўлди.

– Ушбу мактабда 2 мингдан зиёд ўғил-қизлар таълим-тарбия олишади. Эндиликда улар мазкур тиббиёт хоналарида бирламчи тиббий-санитария ва профилактик ёрдам олишлари мумкин бўлади. Чунки, ҳомий ташкилот “MAGNUM MEDIKAL SERVIS” компанияси томонидан ушбу тиббиёт хонасига янги тарози, бўй ўлчаш учун махсус жиҳоз, грипп, вирусли гепатит (ва бошқа касаллик)ларда хона ҳавоси намлигини меъёрлаштириш учун ишлатиладиган кварц-лампа, биринчи ёрдам учун дори-дармонлар ва бошқа тиббий жиҳозлар тақдим этилди, – дейди 15-оилавий поликлиника шифокори Шаҳзода Турсиметова.

Ушбу тадбирга Тошкент шаҳридаги 11 та туманнинг хотин-қизлар қўмиталари раислари, мактаб жойлашган ҳудуддаги оилавий поликлиника мутасаддилари, ўқувчи ёшларнинг ота-оналари, Олмазор туманидаги 33 та мактабнинг директорлари, пойтахт туманларининг Тиббиёт бирлашмалари мудирлари ҳамда Халқ таълими бўлими раҳбарлари иштирок этиб, тиббиёт хонасидаги янги жиҳозлар, тиббиёт ходимларининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирок этди.

М. ХЎЖАМУРОДОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Мурувват кўнгилдан бошланади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: