Саводхонлик айёми

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 120-умумтаълим мактабида саводхонлик байрами ўтказилди.

Тадбирда мактабнинг устоз-мураббийлари, ота-оналар ҳамда ўқувчилар иштирок этди. Байрамни ҳар томонлама мазмунли ўтишида 1-”А” синф раҳбари Земфира Азимова 38 нафар ўқувчилари билан юқори савияда тайёргарлик кўрди. Тадбирда болалар саводхонликнинг илк синови сифатида она Ватанимизни мадҳ этувчи шеър, қўшиқлар, турли саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

Кечада мактаб директори Дилором Атамуратова сўзга чиқиб, болажонларни бугунги байрам билан чин дилдан табриклади ва уларга келажакдаги ўқишларида омад тилади.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Тиббий-ижтимоий патронаж тизимига 20 йил: анжуманда галдаги вазифалар белгилаб олинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: