ШИВИТ ҲАҚИДА ШИВИРЛАМАНГ…

Шивит – жуда фойдали ўсимлик. Унинг енгилгина вазни ўз таркибида турли витамин ва минерал моддаларни сақлайди.

Унинг таркибида никотин ва аскорбин кислотаси билан биргаликда каротин, пектин моддаси, углевод, калий, фосфор, темир ва кальций ҳамда кўплаб витаминлар бор. Шунингдек, шивит таркибида кўп миқдорда оқсил, олеин ва линоль кислотаси бўлиб, ўзига хос ифор ва эфир мойи мавжуд. Шивит таркибидаги магний тузи ва темир моддасининг мавжудлиги қон айланиш жараёнини кучайтиришга ёрдам беради.

Тиббиётда шивит кенг қўлланилади. У юрак ва томирлар фаолиятини яхшилайди. Таркибидаги атенин мия қон томирлари фаолиятини кенгайтириб, юрак мушагини мустаҳкамлайди. Бу эса овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради. Шунингдек, ундан она сутини кўпайтиришда (лактация) жараёнини яхшилашда фойдаланилади. Организмнинг нафас олиш аъзолари, қон босимининг кўтарилиши, кўришнинг пасайиши ҳолатларида ҳам шивит шифобахш ўсимлик бўлиб ҳисобланади. Асосийси бу ўсимликни гипертония (қон босимининг кўтарилиши)да ҳам қўллаш мумкин.

Унинг уруғидан тайёрланган тиндирма (настойка) иштаҳани очиш, ҳазм қилиш, уйқусизлик ва буйракнинг яллиғланиш касалликларида самарали ёрдам беради. Бундан ташқари бавосил (геморрой) касалига қарши восита, сиртқи яраларни тузатувчи ва аллергияда кенг қўлланилади.

Хуршида ХУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Қовоқларингиз учаяптими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: