ОҚСИЛГА БОЙ МАҲСУЛОТ

Ким гречкали бўтқани яхши кўради? Мен деяётганлар қуйидаги маълумотларни ўқиб хурсанд бўлиши аниқ. Чунки, гречка нафақат мазали, балки фойдали маҳсулот. Гречка нимаси билан фойдали?

Гречка қондаги глюкозани 20 фоизга пасайтиради, буни у икки соатда амалга оширади. Бу эса қандли диабет билан оғриган ва озмоқчи бўлган инсонлар учун жуда муҳим саналади.

Шунингдек, бу маҳсулот аминокислоталарга жуда бой. Унинг таркиби 8 турдаги алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталардан иборат. Оқсил моддаси маккажўхори, гуруч, буғдой ва ловияга нисбатан гречка таркибида кўп миқдорда учрайди. Оқсилга бойлиги борасида гречка балиқ ва тухумни ҳам ортда қолдиради. Шунингдек, овқатга ишлатадиган гречка таркибида глютен мавжуд.

Унинг таркибида витаминлар гуруҳи етарли даражада мавжуд. Бу витаминлар тери ва сочнинг фаолиятига ижобий таъсир қилиш билан биргаликда кўз, мия, асаб, юрак, меъда ва иммун тизимнинг фаолиятини нормаллаштиришга ёрдам беради.

Худди товуқ тухуми сингари гречка таркибида триптофан аминокислоталари мавжуд. Гречка рутинга бой. Рутин моддаси С витамининг фаоллигини узоқ муддат ушлаб туради ва яллиғланишга қарши восита бўлиб, бактерияларни ўлдиради, капилляр қон томирлари деворини мустаҳкамлайди. Юракнинг бир меъёрда уришини ва қалқонсимон без фаолиятини назорат қилади.

Бу маълумотлардан сўнг кундалик таомнома рўйхатига гречкали бўтқани киритадиганлар топилиши аниқ.

Яна ўқинг:  Қандли диабет: бемор парваришида умумий тавсиялар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: