Думбулли димлама

Ўзбек пазандачилигида димламаларнинг бир-биридан мазали хилма-хил тури учрайди. Бугунги сизга тавсия қилмоқчи бўлган димлама кўпчилигимизнинг севимли егулигимиз думбулдан тайёрланади.

Керакли масаллиқлар:

Ёғ – 200 гр

Гўшт – 500 гр

Картошка – 3 дона

Сабзи – 2 дона

Пиёз – 2 дона

Булғор қалампири – 3 дона

Помидор – 2-3 дона

Думбул (жўхори)

бўлаклари – 3 дона

Саримсоқпиёз

бўлаклари – 2-3 дона

Кўкат ва зираворлар, туз таъбга кўра.

Тайёрланиши:

Аввал масаллиқларни тўғраб оламиз. Бунда ҳар ким ўз хоҳишига кўра иш тутиши мумкин. Бизнинг танлов эса қуйидагича: гўшт, булғор қалампири ҳамда помидорни тўртбурчак, пиёзни халқасимон шаклда, картошка ярим доира, сабзи доира шаклида, думбулларни эса тўрт бўлакка бўлиб тўғраймиз. Таом масаллиқлари йирикроқ тўғралса мақсадга мувофиқ бўлади. Қозонга ёғни солиб қизиганидан сўнг тўғралган гўштни солиб қовуришни бошлаймиз.

Қовуриш жараёнида майда тўғралган саримсоқ пиёзни ҳам қўшамиз, у гўштга ўзгача таъм беради. Тўғралган пиёзни солиб қовуришда давом этамиз. Енгилгина қовурилган масаллиқлар устига аввал сабзи, кейин булғор қалампири ва картошкани чиройли қилиб терамиз. Сўнг думбул ва помидорни жойлаштирамиз. Энг охирида эса кўкат ва зираворларни ҳам сепиб, керагича сув қуямиз ҳамда 40-45 дақиқага димлаймиз. Таом тайёр бўлгач, таъбга кўра безатиб, дастурхонга тортамиз.

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Товуқ гўштидан мазали салат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: