ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИ – АСОСИЙ ЭЪТИБОРДА
Фарғона вилоятида туғруқ мажмуалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса оналар ва болалар саломатлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётир.
Данғара тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ мажмуаси ҳам “Саломатлик-2” лойиҳаси доирасида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Бу мажмуа ходимларига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.