ГАЗЛИ ИЧИМЛИКЛАР ЗАРАРЛИ…МИ?

ҚШнинг Жанубий Калифорния университети олимлари агар ўсмир бола кун давомида камида бир шиша газланган ширин ичимлик истеъмол қилса, у хотира заифлашиши ва ўқишга ҳафсаласизлик каби муаммоларга дуч келиши мумкин, дея таъкидлашмоқда.

Инсон организмига ширин ичимликлар билан келиб тушадиган қандли углеводлар метаболик бузилишларга сабаб бўлиши аввалдан маълум эди. Навбатдаги тадқиқотлар давомида олимлар ширин ичимликлар мия фаолиятига ҳам салбий таъсир этишини аниқлашди. Унинг натижасида мия эслаб қолиш ва нормал фаолият юритиш қобилиятини йўқота боради. Бу кўпроқ ўсмирлик даврида газланган ширин ичимликларни кўп истеъмол қилиш оқибатида юз беради.

Мутахассисларнинг фикрича, 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун газланган ичимликнинг хавфсиз миқдори йўқ. Уларнинг кундалик овқатланиш тартибида энг катта шакар манбаи айнан ширин ичимликлар ҳисобланади. Шу сабабдан болаларга газланган ичимликлардан узоқроқ бўлишлари тавсия этилади.

Фарҳод БЕК

Яна ўқинг:  ТИШЛАР ТОЗАЛИГИДА ГАП КЎП

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: