ЖАНУБИЙ КОРЕЯДАН 22 МЕДАЛЬ

Кенджу шаҳрида таэквондо (WTF) бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида давом этаётган Жанубий Корея очиқ чемпионатида дунёнинг элликка яқин мамлакатидан 1500 нафардан зиёд спортчи куч синашмоқда.

“Пумсе” бўйича катталар ўртасида ўтказилган яккалик беллашувларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган жаҳон чемпионати совриндори Александр Ли биринчи ўринни эгаллади.

Ўсмирлар ўртасидаги яккама-якка жангларда Баҳром Абдуллаев ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратди. Яна бир олтин медалга қизлар мусобақасида ғолиб чиққан Умида Абдуллаева сазовор бўлди. Катталар ўртасидаги “кёруги” баҳсларида Александр Ни ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Жанубий Корея очиқ чемпионатида иштирок этаётган ўзбек таэквондочилари яна 4 кумуш ва 14 бронза медални қўлга киритди.

ЎзА

Яна ўқинг:  ЎЗБЕК ПОЛВОНЛАРИ ШОҲСУПАДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: