“Ақлли” контакт линзалар

Қандли диабет касаллигига чалинганлар учун “Google” корпорацияси махсус “ақлли” контакт линзаларни таклиф этмоқда. Бу лойиҳа ҳақида корпорация блогида сўз юритилган.

Мазкур линза қандли диабет билан касалланганлар учун ўта муҳим кўрсаткични, яъни қондаги глюкоза миқдорини мунтазам тарзда ўлчаб тура олади. Бунинг учун линза кишининг кўз ёши таркибини ҳар бир сонияда таҳлил этиб, олинган маълумотларни ташқи қурилмага узатиб боради.

Ушбу линзалар пластикка ўхшаш био-мослашувчи материалдан ишланган. Унда ўта митти сенсор, антенна ва чип жойлаштирилган. Унинг ишлаши учун керакли электр энергиясини радиоканал орқали ташқи қурилмадан олади. Қондаги қанд миқдори ҳақидаги маълумотлар ҳам шу радиоканал орқали узатилади.

“Ақлли” контакт линза яратувчилари келажакда унга митти ёруғлик манбаи ҳам улашлари мумкин, унинг ёрдамида қондаги қанд миқдори ўта ошиб ёки жуда пасайиб кетганлиги ҳақида огоҳлантирилади. Бундай хабарлар ҳатто кўз юмуқ бўлгандаям ишлайверади.

Корпорация маҳсулот устида илк тиббий тадқиқотларни бошлаган, аммо ҳозирда тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчилар орасидан ҳамкор излаяпти. Зеро, ҳали ускунани янада такомиллаштириш, унинг учун беморни ва шифокорни огоҳлантирувчи махсус дастур ишлаб чиқариш лозим.

Яна ўқинг:  Кулгу-шифо (2014/4)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: