Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Баҳора – кумуш медаль совриндори

06.01.2014
48 марта ўқилди
Баҳора – кумуш медаль совриндори

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар, ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ёш шахматчимиз Баҳора Абдусатторова кумуш медални қўлга киритди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда болалар спортини жадал ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ёш авлодни жисмонан соғлом, маънавий етук, юксак интеллектуал салоҳиятли инсонлар этиб тарбиялаш ва ўзбек спортининг жаҳондаги нуфузини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, шахмат каби юксак интеллектуал салоҳият ва ўткир ақл-заковат талаб этадиган спорт турида муваффақиятга эришаётган ёшларимиз сафи тобора кенгайиб бораётгани қувонарлидир.

Дунёнинг 120 мамлакатидан энг иқтидорли шахматчилар иштирокида ўтказилган нуфузли мусобақанинг ўн тўрт ёшгача бўлган қизлар баҳсида иштирок этган Б.Абдусатторова латвиялик Дарья Литвякова, исроиллик Мичал Лаҳав, ирландиялик Диана Мирза, канадалик Кию Жоу, озарбайжонлик Нармин Маммадова, россиялик Анна Васенина ҳамда жамоадошлари Нилуфар Ёқуббоева ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова устидан ғалаба қозониб, хитойлик Лан Яо ва озарбайжонлик Гунай Маммадзода билан дуранг ўйнади. Мусобақа давомида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган грециялик Ставроула Цолакидоу билан бир хил – тўққиз очко жамғарган ҳамюртимиз қўшимча кўрсаткичлар бўйича иккинчи ўринни эгаллади.

Теглар:#2014/1

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
6 та жаҳон рекорди янгиландиСпорт

6 та жаҳон рекорди янгиланди

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда терма жамоамиз вакилларидан Оғабек Нафасов (-55 кг) даст кўтариш машқида кумуш, Муаттар Набиева (-55 кг) д

21.04.2021183
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241099
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024970
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020331