Чевар ва чаққон қизлар

Айни кунларда диёримизнинг барча ҳудудларида энг азаз ва энг муқаддас байрам арафасида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним” деган ғояни ўзида мужассам этган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Олмазор туман ҳокимлиги, туман Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт бўлими, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди таянч маскани ҳамкорлигида пойтахтимиздаги 1-”Мурувват” уйида бўлиб ўтган тадбир ҳам айнан ана шу қутлуғ шодиёнага бағишланди. Болажонлар ўртасида ўтказилган “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари, расмлар танлови уларнинг ўз иқтидорини намойиш этишга кенг йўл очди.

Шунингдек, “Балли, қизлар” кўрик-танловида иштирок этган қизларнинг чаққонлиги, топқирлиги, юксак диди ҳакамлар томонидан баҳоланди.

Тадбирдан кўзланган мақсад имконияти чекланган тарбияланувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, соғломлаштириш ҳамда оммавий спорт мусобақаларига жалб қилишдан иборат. Болажонларнинг Ватанга бўлган меҳру муҳаббатини, ҳаётга бўлган ишончини ошириш ҳамда улар ҳам жамиятнинг бир бўлаги эканлигини, атрофдагиларнинг уларга нисбатан бефарқ эмасликларини кўрсатишдан иборат. Мусобақалар сўнггида ғолиблар туман Хотин-қизлар қўмитаси ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди таянч маскани таъмонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Жамила ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  Германияда даволанади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: