ДОЛЗАРБ МАСАЛАГА БАҒИШЛАНДИ

Тошкент давлат стоматология институтида стоматологиянинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тиббиёт ходимлари, хорижлик мутахассислар, тиббиёт анжомлари ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари, талаба-изланувчилар иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 22 июлдаги “Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори стоматология йўналишида таълим сифатини янада ошириш, етук кадрлар тайёрлаш ва соҳани малакали мутахассислар билан таъминлашга хизмат қилаётир.

Мазкур анжумандан мақсад стоматологиянинг ривожланиш босқичлари, тиббиёт тараққиётининг инсон саломатлигини асрашдаги ўрни, болалар стоматологик касалликларини даволаш, юз-жағ жарроҳлиги, биотехнологиялар, ҳужайра ва регенератив йўналишларидаги илғор ютуқ ва тажрибаларни ўрганиш ҳамда кенг оммалаштиришдан иборатдир.

Анжуман доирасида институт битирувчилари ва илмий ходим-изланувчилар ўртасида “Энг яхши реставрация” танлови ўтказилди. Танлов жараёнида иштирокчиларнинг назарий билимни амалиётда қўллай олиши, беморлар билан мулоқот қилиш, тиш касаллигини даволашда ишлатиладиган воситалардан оқилона фойдалана олиш каби жиҳатларга эътибор қаратилди.

Мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқарилган дори-дармонлар, соҳада қўлланиладиган тиббий жиҳоз ва ускуналар кўргазмаси ташкил этилди.

Н. НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  МАРҒИЛОН – ДУНЁ САЙЁҲЛАРИ НИГОҲИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: