у ойдин келажак пойдевори
Истиқлолга эришганимиздан сўнг мамлакатимизда она ва бола саломатлигини асраш, ёш авлодни маънан ва жисмонан баркамол этиб тарбиялаш устувор вазифалардан этиб белгиланди. Бола туғилиши биланоқ унга таълим-тарбия бериш олий мақсадга айланди. Олдин боғча дея аталган муассаса бугун мактабгача таълим муассасаси сифатида эътироф этилмоқда. Бинолари замонавий қиёфа касб этмоқда.
Чекка-чекка манзилларгача...
Бугун МТМлардаги шарт-шароит кишини қувонтиради. Мақсад эса битта: болаларни баркамол вояга етказиш, уларни мактаб таълимига тайёрлаш самарадорлигини ошириш. Бунинг учун эса муассасалар зарур бўлган дидактик материаллар ва ўйинчоқлар билан йилма-йил таъминланиб келинмоқда.
Қувонарлиси, бугунги кунда республика бўйича 581 минг нафардан зиёд бола мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган.
Шунингдек, жорий йилнинг сентябр ойидан мамлакатимизнинг 13 та ҳудудида мактабгача таълим муассасаларидаги бўш гуруҳлар ҳисобидан 1 минг 220 та қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилмоқда. Мазкур гуруҳларда педагогика коллежи битирувчиларининг фаолият юритиши таъминланади.
Ёш авлодни соғлом, маънавий ва ахлоқий жиҳатдан баркамол этиб тарбиялаш мақсадида мактабгача таълим муассасаларида чет тилларини ўргатиш, спорт ва бадиий йўналишдаги тўгараклар ташкил этилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги кунда республикамиздаги мактабгача таълим муассасаларида 4853 та инглиз, 79 та немис, 19 та франсуз тиллари, 1952 та бадиий гимнастика, 1313 та шахмат, 3578 та шашка ва бошқа тўгараклар ташкил этилган.
Шу билан бирга, болаларга ўзбек халқининг бой анъаналари ва қадриятлари ҳамда тарихини ўргатиш мақсадида 2825 та мактабгача таълим муассасасида маънавият хоналари, 477 та муассасада музейлар, 322 та муассасада кутубхоналар ташкил этилган. Энг муҳими, мазкур жараён билан чекка-чекка қишлоқларгача қамраб олинган. Олис манзиллардаги болалар ҳам хорижий тилларни пухта ўзлаштирмоқда.
Бола шахсини ривожлантирадиган маскан
Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида “Кўп йиллик илмий кузатишлар ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон ўз умри давомида оладиган барча информацияларнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олар экан. Боланинг онги асосан 5-7 ёшда шаклланишини инобатга оладиган бўлсак, айнан ана шу даврда унинг қалбида оиладаги муҳит таъсирида маънавиятнинг илк куртаклари намоён бўла бошлайди”, дея таъкидланиши бола шахсининг ривожланишида мактабгача таълимнинг ўрни жуда муҳимлигидан далолат беради.
Таъкидлаш жоиз, “Ўзбек модели”да мактабгача таълим тизимига бола шахсини ривожлантирувчи муҳим босқич сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда яратилган узлуксиз таълим тизимининг биринчи босқичи бу – мактабгача таълим ҳисобланади. МТМлар бола соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлайди, унда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотади, мунтазам таълим олишга тайёрлайди.
Бугунги мактабгача таълим муассасаси аввалгисидан бутгул фарқ қилади, ҳозирда бу тизим бола шахсини ривожлантиришга қаратилган маърифат маскани саналади.
Тўртта йўналиш белгиланган
Шахс омилини фаоллаштиришга йўналтирилган мактабгача таълим босқичи мазмунини белгилайдиган “Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим Консепсияси” ишлаб чиқилди.
Мазкур Консепсия 2008-2017-йилларда мактабгача таълимнинг ривожланиши ва устуворлигини таъминловчи консептуал Низом ҳисобланиб, унда мактабгача таълимнинг асосий мазмуни, мақсади, вазифалари, янгиланиш тамойиллари, татбиқ этиш йўллари ва моделлари белгиланган. Консепсияда болани шахс сифатида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уни психологик қўллаб-қувватлаш, ўзига ва педагогга бўлган ишончини орттириш, муаммоларни биргаликда ҳал этиш тамойилларига асосланади.
“Мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талаблари”да болани ҳар томонлама баркамол ривожлантириш мақсадида 4 та йўналиш белгиланган. У асосида етти ёшгача бўлган боланинг қай даражада ривожланганлиги ва эгаллаган ютуқлари баҳолаб борилади, уларнинг билим, малака ва кўникмалар ривожланишининг кўрсаткичларини белгилайди.
Йилдан йилга ошиб бормоқда
Ҳукуматимиз томонидан мактабгача таълим муассасалари моддий-техника базасини яхшилашга эътибор кундан-кунга ошмоқда. Биргина мисол, 2012-йилда капитал таъмирлаш учун 8,6 миллиард сўм, мебел жиҳозлари учун 1,6 миллиард сўм ажратилган бўлса, 2014-йилда эса капитал таъмирлаш учун 46,1 миллиард сўм, мебел жиҳозлари учун 7,4 млрд сўм маблағ ажратилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Соғлом бола йили” давлат дастурига асосан ота-оналар учун фарзандларини мактаб таълимига тайёрлаш юзасидан “Нутқ ўстириш, ўқиш ва саводга тайёрлаш”, “Математик тасаввурларни шакллантириш”, “Болажон” дастури асосида насрий ҳамда шеърий тўпламлар, “Соғ танда – соғлом ақл” қўлланмалари яратилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатМактабгача таълим муассасаларига дидактик материаллар, махсус ўйинчоқлар берилди
Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълимни ривожлантириш фонди билан ҳамкорликда янги лойиҳани бошлади. Махсус дастур орқали Тошкент шаҳридаги 17 та кўп тармоқли ихтисослаштир
Жамият“Ақлвой” ўз фаолиятини бошлади
Ўзбекистонда жорий йилнинг 22 мартидан болалар учун мўлжалланган таълим ва кўнгилочар телеканал фаолият бошлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманид
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
