Пенсия ва нафақалар – ижтимоий ҳимоя асоси

(Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонини ўқиб)

Истиқлол йилларида мамлакатимизда ижтимоий соҳа устувор мақсадлардан бири бўлиб келди. Юртимизда одамларнинг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёлларнинг умр кўриши 75 ёшгача узайди. Бу халқимизнинг босқичма-босқич юксалиш йўлини босиб ўтаётганидан ва уларнинг турмуш тарзи юксалиб, ҳаёти фаровонлашиб бораётганидан далолатдир.

Дарҳақиқат, рақамларга эътибор берадиган бўлсак, бугунги кунда 2000 йилга нисбатан мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти 3,1 баравар, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 2,6 баравар ўсгани, номинал иш ҳақи солиштирма нархларда 22 марта, нафақаларнинг ўртача миқдори 12,7 баравар ошгани, умуман аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромад эса 8,4 баравар кўпайгани ва охирги олти йил давомида иқтисодиётимизнинг ўсиши 8 фоиздан ошиб келаётгани буларнинг яққол исботидир. Шунингдек, бунинг барчаси дунё миқёсида камдан-кам учраётган рақамлардир.

Президент Ислом Каримовнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги (2014 йил 31 июль) фармони аҳолига бўлган ғамхўрликнинг яна бир яққол ифодасидир. Унда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,12 баравар оширилиши белгиланган. Фармоннинг ижроси 1 сентябрдан амалга оширилади.

Аҳолининг турмуш даражасини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тизимида пенсионерларга ҳам катта аҳамият берилиб келинаётгани жуда муҳимдир. Бизнинг Тошкент шаҳар Яккасарой пенсия таъминоти бўлимига қарашли ижтимоий ҳимояга муҳтож 13 минг фуқаро рўйхатда туради. Эндиликда фармонга кўра уларнинг ижтимоий нафақалари биринчи сентябрдан яна 12 фоизга оширилди.

Бу юксалишлар мамлакатимизда адолатли, инсонпарвар демократик-ҳуқуқий жамиятни барпо этишда айни чоғда халқимиз танлаган йўл – дунёда “ўзбек модели” деб эътироф этилган тараққиёт стратегияси нақадар тўғри эканлигидан ва халқимизнинг манфаатига тўла жавоб бераётганидан далолатдир.

Қ.АҲМЕДОВ,

Яккасарой тумани Пенсия жамғармаси юристи

Яна ўқинг:  Санъатсевар болажонлар саҳнада

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: