Диққат, кўрик-танлов: “Йилнинг энг яхши китоби”

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги 2014 йил август-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб республика нашриётларининг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш, ноширлик маданияти ва нашриётларнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш, соҳада эришилган ютуқларни кенг оммалаштириш, ноширлар, муҳаррирлар ва техник муҳаррирлар, мусаҳҳиҳ, рассом-дизайнерлар, матбаачиларни рағбатлантириш, аҳолининг барча қатлами, хусусан, ёшлар орасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Йилнинг энг яхши китоби” VI республика кўрик-танлови қуйидаги 7 та номинация бўйича ўтказилишини эълон қилади:

1. “Ижтимоий-сиёсий адабиёт”;

2. “Ватан тарихи”;

3. “Ўзбек ва жаҳон мумтоз адабиёти”;

4. “Болалар ва ўсмирлар адабиёти”;

5. “АРТ китоб”;

6. “Маънавий-маърифий адабиётлар”;

7. “Илмий-фундаментал асарлар, энциклопедик нашрлар”.

Танловга қўйилган нашрларнинг қўйидаги жиҳатлари ҳисобга олинади:

– маъно-мазмуни, илмий-маърифий жиҳатдан тайёрланиш даражаси;

– таҳририй-ноширлик даражаси;

– дизайнининг оригинал ечими ва бадиий ечимларининг мазмунига, ўқувчилар доирасига ҳамда китоб мақсадларига мувофиқлиги;

– матбаа ижросининг сифати;

– нашрнинг оммабоплиги ва ижтимоий аҳамиятлилиги.

Нашриётлар ушбу кўрик-танловда ҳар бир номинация бўйича бирданига бир неча номдаги китоб маҳсулотлари билан иштирок этишлари мумкин.

Кўрик-танловга тақдим этилаётган нашрлар 2014 йилнинг 20 октябригача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари ташкилий қўмита томонидан 2014 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон матбуоти” IV Миллий кўргазмаси тадбирлари доирасида мукофотланиб, уларга танловнинг махсус дипломлари тантанали равишда топширилади. Кўрик-танловнинг ахборот ҳамкори сифатида “Китоб дунёси” газетаси таҳририяти эътироф этилган.

Кўрик-танловга тақдим этилаётган китоблар бир нусхадан қуйидаги манзил бўйича: Тошкент-100129, Навоий кўчаси, 30-уй, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига юборилсин.

Мурожаат учун телефонлар: (8-371) 244-12-61, 244-31-85.

Яна ўқинг:  Маҳсулотингиз калориялими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: