ЭЗГУЛИК элчиларига эҳтиром

Яқинда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Эзгулик элчиларига эҳтиром” деб номланган тадбир ўтказилди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – аёлларга оид давлат сиёсатини жамоатчиликка етказиш, қўмита тизимида олиб борилаётган ишларни матбуотда янада кенг ёритиш бўлиб, оммавий ахборот воситалари билан ўрнатилган ижтимоий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, турли веб-саҳифалар ҳамда бошқа ташкилотларнинг ахборот хизматлари билан дўстона муносабатларни йўлга қўйиш, шунингдек, ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталари муассислиги ҳамда ҳамкорлигида чоп этилаётган нашрларни янада фаолроқ бўлиб, тизимда амалга оширилаётган ишларни таҳлилий-танқидий руҳда кенгроқ ёритишга бўлган эътиборни ккучайтиришдан иборат.

Мазкур тадбирда ўзбек аёлининг бугунги қиёфасини очиб бера олган, тизим янгиликларини тезкор ёритган, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини кенг жамоатчиликка етказишда яқиндан ёрдам берган телевидение ва радиожурналистлари, Ахборот агентликлари, газета ва журналлар ҳамда веб-саҳифалар вакилларига Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг махсус ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова иштирок этди ва барчани яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги билан муборакбод этди.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: