Бўлажак спортчилар даврасида

Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида Навоий вилояти, Навоий шаҳар 4-сонли мактабгача таълим муассасасида “Кичкинтой-ширинтой” спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақага вилоятнинг барча туман, шаҳардаги мактабгача таълим муассасаларидаги 5-6 ёшдаги тарбияланаётган болажонлар жалб этилган бўлиб, тадбир “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Навоий вилоят филиали вилоят халқ таълими бошқармаси ва унинг бўлимлари, Навоий шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими ҳамда 4-сонли мактаб жамоаси томонидан ташкиллаштирилди.

“Кичкинтой – ширинтой” спорт мусобақаси Навоий вилоят босқичида ғолибликни Конимех туманидаги 2-сонли мактагача таълим муассасасининг “Олтин” жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринга Қизилтепа туманидаги 1-сонли мактабгача таълим муассасасининг “Олтин балиқча” жамоаси муносиб деб топилди. Учинчи ўрин Нурота туманидаги 8-сонли мактабгача таълим муассасасининг “Феруза” жамоаларига насиб этди.

Фарҳод ЗАМОНОВ, Навоий вилояти

Яна ўқинг:  Ҳунар наф келтирар – ИЛМ ШАРАФ-ШОН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: