ОИЛАДА АЁЛНИНГ ЎРНИ

Соҳибқирон Амир Темур: “Аёлларга имкон қадар илиқ муомалада бўлишга ҳаракат қилдим”, – деган пурмаъно сўзлари асрлар ошсада ўз моҳиятини йўқотмаган. Қадимдан аёлни эъзозлаган давлат гуллаб яшнаган, равнақ топган. Аёлни ардоқлаган оила эса бу дунёнинг жаннатига эришган.

“Эпли келин олма сепли келин ол” – дейди ота-боболаримиз. Агар аёл киши хар жабҳада тадбиркор ва оқила бўлса унинг турмушида ҳам рўзғорида ҳам барака бўлади. Халқимизда азалдан “Эрни эр қиладиган хотин…” деган нақл мавжуд бўлиб бу ибора айнан ана шундай эпли бугунги кун тили билан айтганда тадбиркор аёлларимизга нисбатан айтилган десак муболаға бўлмайди. Зеро, эркак кишининг топганини рўзғорда тўғри тақсимлаган аёлларимиз оилаларида ҳамиша рўзғор бутлигини таъминлаган бўладилар.

Ўзбек аёлининг ўзига хослиги нималарда кўринади? Унинг маънавий қиёфаси, мустақил давримизда оила ва жамиятда тутган ўрни ва жамиятнинг аёлга мунособат қандай? Биз ана шу муҳим масала юзасидан қисқача фикр юритамиз.

Ўзбек оиласи ва жамиятда аёлнинг азал-азалдан тутган юксак мавқеи, иззат-икромини англаш учун аввало бир неча умумий мулоҳазаларни айтиб ўтиш керак.

Меҳр-оқибатнинг юксаклиги сабабли ўзбек оилалари жаҳонда энг олдинги қаторда туради.

Ўзбек оилаларида азалдан эру хотин тенг ҳуқуқли бўлиб келган. Бироқ, эр боқувчи сифатида оила бошлиғи ҳисобланган. Шу сабабли маълум бир имтиёзларга ҳам эга бўлган. Халқнинг “Эру хотин-қўш ҳўкиз” деган мақоли оилавий демократияни англатса, “Хотин эрнинг вазири” деган ҳикмат эса аёлнинг оилада ўзига хос ўрнига урғу беради.

Ўзбек оиласи демократиясининг ўзига хослиги шундаки, оилада ҳар икки томоннинг розилиги билан қабул қилинадиган ўзига хос қарорлар жамоага эр фикри сифатида билдирилган. Эр оилада аёл билан келишмай бирор каттароқ тадбир ўтказиш у ёқда турсин, икки-учта меҳмонни ҳам уйга таклиф этган эмас. Чунки, оқила, ораста ва пазанда уй бекаси оила устунининг меҳмонлар олдида юзи янада ёруғ бўлиши учун бор маҳоратини ишга солиб, олдиндан тайёргарлик кўриб қўйиши керак.

– Ҳар бир инсон учун Ватан тушунчаси, аввало, оиладан бошланади. Шу боис оила ва мафкура тушунчалари чамбарчас боғлиқдир. Оиланинг жамиятдаги ўрни, тарбиявий ва ахлоқий аҳамияти, қадр-қимматини англаб етмасдан, оилага миллат манфаати нуқтаи-назаридан ёндошмасдан туриб, халқчил мафкура ярата олмаймиз, – дейди Юртбошимиз.

Яна ўқинг:  Ҳунар – фаровон турмуш асоси

Миллат тарбиячиси бўлган ўзбек аёлининг ўзига хослиги аввало эрга ҳурмати, ҳаёси, болажонлиги, оилага садоқати, сабр-бардошидан кўринади.

Болтабой Ешмуратов,

тиббиёт фанлари номзоди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: