ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА БАҒИШЛАНДИ

Урганч шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида ЮНИСЕФнинг “Болаларга дўстона муносабат мактаби” дастури доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов томонидан мамлакатимизда мактаб таълими сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги илғор тажрибалар, таълим тизимининг ўзига хос услублари ҳақида сўз юритилди.

ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Жан-Мишель Дельмот Ўзбекистон таълим тизимида мактаб ўқувчиларининг мукаммал билим олиши борасида тўпланган педагогик тажриба ва ўзига хос услублар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган амалий санъат ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси давра суҳбати қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

А.ШОКИРОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  ВОТЕРПОЛЧИЛАРНИНГ МУВАФФАҚИЯТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: