Турнир пешқадамлари

Наманган шаҳрида 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида теннис бўйича Халқаро теннис федерацияси (ITF) туркумига кирувчи халқаро турнир якунланди.

Унда дунёнинг ўндан зиёд мамлакатидан келган иқтидорли теннисчилар яккалик ва жутфлик баҳсларида ғолиблик учун куч синашди.

Ўсмирлар иштирокидаги жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Жўрабек Каримов ва беларуслик Иван Лютаревич дуэти бош совринни қўлга киритди. Ушбу жуфтлик финалда португалиялик теннисчилар Фелипе Куня Силва ва Антонио Сабугиерони 6:2, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Яккалик баҳсларининг ҳал қилувчи учрашувида грузиялик Александр Бакши португалиялик Фелипе Куня Силвадан 6:4, 6:2 ҳисобида устун келди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда украиналик Маряна Векслер финалда ҳиндистонлик Ожасвини Сингхни мағлуб этган бўлса, жуфтлик ўйинларида россиялик Анна Яковлева ва Дарья Кружкова ғалаба қозонди.

Яна ўқинг:  Камерага айлана оладиган модулли дрон

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: