МУНДИАЛДА не гаплар?

Бразилия яшил майдонларида футбол бўйича ўтказилаётган ХХ жаҳон чемпионати ўзининг шиддатли баҳслари, кутилмаган натижалари билан мухлислар қизиқишини оширмоқда. Бутун дунё футбол ишқибозларининг эътибори қаратилган майдонларда футбол афсунгарлари барчага завқ улашишмоқда.

Мусобақанинг гуруҳ баҳслари ҳам ҳал қилувчи паллага кириб улгурди. Эътиборли жиҳати амалдаги жаҳон чемпиони Испания терма жамоаси жаҳон чемпионатини гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлди. Голландиядан 5-1 ҳисобида мағлубиятга учраган испанлар шу билан ўзларига кела олишмади. Кейинги ўйинда Чили термаси ҳам 2-0 ҳисобида испанлардан устун келиб чемпионларнинг муддатидан олдин уйга қайтишларига сабабчи бўлди.

Энг кутилмаган ҳолат эса бу сафарги жаҳон чемпионатида учта жаҳон чемпионлари гуруҳ босқичидаёқ мусобақани якунлашгани бўлди. Булар Испания, Италия ва Англиядир.

Жаҳон чемпионати кашфиёти сифатида эса Коста-Рика терма жамоасини бемалол айтишимиз мумкин. Зеро “ўлим гуруҳи” деб аталаётган гуруҳдан Италия, Уругвай ва Англия жамоалари ўртасида биринчи ўрин билан гуруҳдан чиққан Коста-Рика буёғига ҳам рақибларга анчагина ташвиш туғдириши табиий.

Бундан ташқари Португалия ҳам кейинги босқичга чиқиш масаласини ўзи учун ижобий ҳал қила олмади.

Бу галги мусобақада Америка қитъаси вакиллари анчайин муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда. Ўйинлардаги шиддат ва гўзаллик ўйиндан ўйинга ортиб бормоқда.

Ҳозиргача ўтказилган сўровномаларга кўра ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов жаҳон чемпионатининг энг ишончли ҳаками бўлиб турибди.

Швейцария ва Эквадор ҳамда Мексика ва Хорватия жамоалари ўртасидаги баҳсларни бошқарган Эрматов учинчи турнинг ўзида яна бир баҳс Германия ва АҚШ жамоалари ўртасида ўтадиган ўйинга ҳам ҳакам сифатида тайинланди. Бу эса юртдошимизга билдирилаётган ишончдан дарак беради.

13 июлгача давом этадиган мусобақаларда кучлиларга омад ёр бўлсин.

Фарҳод ТОЛИПОВ

Яна ўқинг:  Sport – shavqim, shiddatim

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: