Шифобахш неъматлар (давоми)

ЁНҒОҚ

Хом ёнғоқ қобиқ ширасидан темиратки (экзема), дерматоз каби тери касалликларини даволашда фойдаланилади. Ревматизм (бод) ва рахит касалликларида ёнғоқ баргларидан тайёрланган қайнатмада ванна қилинади. Ёнғоқ баргидан дамлама ҳам тайёрланади.

Япроғи ва қобиғи буриштирувчи хусусиятга эга бўлиб, қон оқишга қарши фойдаси бор.

Ёғи сарамас (рожа) ва оқма яраларга фойда қилади. Унинг мураббоси мижози совуқ меъдага фойдалидир.

Ёнғоқ айниқса, қовурилгани киндик устига сепилса, ичак оғриқларини босади ва ични тўхтатади. Мураббоси совуқ мижозли буйракка фойдали. Бу мева гижжаларни ва қовоқ уруғисимон гижжани ҳайдайди.

БОДОМ

Халқ табобатида ширин бодом мағзининг қанд билан аралаштирилгани нафас қисиши, бош айланиш сингари касалликларни даволашда кенг қўлланилади.

Аччиқ бодом – озиқ эмас, фақат доридир. Ширин бодом эса яхши озиқдир.

Бодомнинг бу тури сепкил, нуқтали қонталаш, офтобдан қорайишга қарши қўлланилади. У юздаги ажинларни ҳам ёзиб юборади. Ширин бодом ейилса, семиртиради.

Қулоқнинг оғриши ва ғувуллашида фойда қилади, айниқса, аччиқ бодомнинг ёғи ва унинг янчилгани фойда қилади.

Агар бодом дарахтининг илдизини майда туйиб, сирка билан ёки гул ёғи билан қўшиб пешонага қўйиб боғланса, бош оғриғига фойда қилади. Аччиқ бодомнинг ёғи ҳам шундай таъсир этади.

Бу мева кўриш қувватини кучайтиради.

Аччиқ бодом буғдой крахмали билан бирга қўшиб ишлатилганда қон туфлашга, узоқ давом этаётган астма (зиққинафас) ва зотилжамга фойда қилади. Туйилган бодом йўтал ва қон туфлашга фойдалидир.

Бодом айниқса, аччиқ бодом жигар ва талоқдаги тиқилмаларни очади. Агар унинг янгисини пўстлоғи билан ейилса меъдани намликдан тозалайди.

Аччиқ бодом буйракдаги тиқилмаларни очади. Унинг ёғи эса буйракни ва қовуқни тозалайди, тошларни майдалайди. Айниқса, гулсафсар илдизи билан қўшиб ичилса, яхши фойда қилади.

ЖИЙДА

Жийда меваси ёки унинг дамламасидан болаларда учрайдиган ич кетиши, нафас йўллари шамоллаганда, меъда-ичак касалликларини даволашда қўлланилади.

Тиббиётда ҳам кенг фойдаланилади. Бу мева ҳар қандай оқаётган нарсани тўхтатади. Унинг буриштиришда ва ични қотиришда қуввати дўлананикидан кўпроқдир.

Иссиқдан бўлган йўталга фойдалидир. Қусишни тўхтатади. Жийда тез-тез пешоб келишида фойдалидир. Сафродан бўлган ичак шилинишида шифобахш. Жийда ич кетишини тўхтатади.

Яна ўқинг:  Астма: ташхис ва даво чоралари

Маҳфуза ИМОМОВА тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: