Қандай зарарли моддалар бор

Супермаркет ва бозор расталарида кўзни қувонтирадиган меваларни баъзан зарарли деб эшитамиз. Чунки, улар узоқ жойлардан келтирилгани сабабли кўриниши бузилмаслиги учун турли кимёвий моддалар билан дориланар экан. Улар таркибида қандай зарарли моддалар бор?

Олимжон Холов,

Сирдарё вилояти

Ўлкамиз тупроғида барча мева-сабзавотлар ва полиз экинлари пишиб етилади. Уларни татиб кўрган хорижлик меҳмонлар ҳам қуёшли юртимизда етиштирилган бу она табиат неъматларининг таъми ўзгачалигини кўп бора матбуотда эътироф этишган. Эпли уй бекалари қишки мавсум учун май ойиданоқ ҳаракат қилиб, қулупнай ва тут, гилос, сўнгра ёз мевалари ўрик, шафтоли, олча, шунингдек, навбати билан турфа мева-сабзавотлардан турли мураббо, компот, жем, маринад ва тузламалар, салатлар, шиннилар тайёрлашади. Яна мева ва полиз экинларидан тайёрланган қоқилар ҳам қишда организмни зарур дармон-дорилар, микроэлементлар билан таъминлайди

Шунингдек, хориждан келтирилаётган турли мева-сабзавотлар ҳам бозор ва супермаркетларда кўплаб сотилмоқда. Уларнинг кўриниши йирик ва ёрқин рангли шунингдек, баъзан сунъий, мумдан ясалган ўйинчоқларни ҳам ёдга солади. Бу маҳсулотларнинг кўпчилиги гени ўзгартирилган маҳсулотлар (ГЎМ) бўлиб, узоқ муддат сифатини йўқотмаслиги учун уларга махсус кимёвий ишлов берилади. Нитрат ва нитритлар билан ишлов берилса мева-сабзавотлар тез бузилмайди ва узоқ муддат музхоналарда яхши сақланади. Агар бундай маҳсулотлар қайнаган ва илиқ сувда узоқ ювиб, кейин пўстини арчиб истеъмол қилмасангиз стеарин ёки парафин (мум) аста-секин меъда-ичак тизими фаолиятини издан чиқаради.

Шу сабабли кўриниши (оддийроқ) бўлсада табиий мева-сабзавотлар ва улардан тайёрланган қоқилар ва турли озуқавий маҳсулотлар организм учун фойдалироқ эканлигини унутманг.

Яна ўқинг:  Қишда кичкинтойлар қандай овқатланиши керак?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: