Кўк чучвара

Чучварани тайёрлаш учун бир дона тухум солиб қаттиқроқ хамир қорилади. Ўртача катталикда зувалачалар ясалиб, улар тиниши учун 15 дақиқа ўраб қўйилади. Сўнгра хамирдан ёнғоқдан кичикроқ ҳажмдаги зувалачалар тайёрланиб, жўва ёрдамида унча катта бўлмаган пиёла катталигида юпқа қилиб ёйилади. Кейин уларни битталаб номакоб (шўр сув) ёрдамида икки томонини ёпиштириб халтачалар ясалади.

Қиймасига: янги узилган бедани сувда қайнатиб пишириб олгач, совутиб, гўшт қиймалагичдан ўтказилади. Сўнгра масаллиққа 5-6 дона тухум, 5-6 ош қошиқ сув, шунча ёғ (салат ёғи ёки сариёғ), таъбга кўра туз, мурч қўшилади.

Ярим ой шаклидаги хамир халтачаларга бирин-кетин қошиқ ёрдамида қиймани қуйиб, халтачанинг оғзи ёпиштирилади ва қайнаб турган тузли сувга солинади. 4-5 дақиқа ичида қайнаб қозоннинг юзасига чиққан чучвара (барак)ни лаганчаларга олиб устига қатиқ, сметана ёки сариёғ суртиб дастурхонга тортилади.

М. ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Творогли коптокчалар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: