Тўкинлик тежамкорликда

Бугун ҳаётимизга замонавий технологияларнинг кириб келаётгани сабабли ҳар лаҳзамизни электр энергиясисиз тасаввур этиш қийин.

Электр энергияси тўловлари терминаллар орқали амалга оширилмоқда ва бу борада ҳеч қандай муаммолар йўқ. Агар электр энергиясидан қарздорлик ўз вақтида қопланмаса, ўша юридик ёки жисмоний шахс тармоқдан узиб қўйилади. Тўловларни узлуксиз амалга оширмаган корхона, ташкилот ёки хонадон бўйича ҳужжатлар хўжалик судига топширилиб, қарзни ундириш чора-тадбирлари кўрилади.

Электр энергияси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган. Мазкур қонуннинг 32-моддасида кўрсатилганидек, электр энергетикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Унутманг, тўловларни ўз вақтида амалга ошириш электр энергияси тармоқларида янгилаш, реконструкция қилиш ва замонавий қурилиш ишларини йўлга қўйишга замин ҳозирлайди.

Ҳамза РОЗМЕТОВ,

“Ўздавэнергоназорат” давлат инспекцияси

Тошкент шаҳар бўлими инспектори

Яна ўқинг:  Камалак жилоси – жажжи қалблар меҳригиёси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: