Ҳамюртимиз ғолиб

Самарқанд шаҳрида бошланган Профессионал теннисчилар уюшмаси – АТР мусобақалари тақвимига кирувчи анъанавий “Челленжер” халқаро турнири ўз якунига етди.

Яккалик баҳсларида ҳамюртимиз ­Фарруҳ Дўстов финалда россиялик Аслан Карацевни 7:6, 6:1 ҳисобида енгиб, мусобақа бош совринини қўлга киритди.

Мазкур мусобақада тўртинчи рақамда сараланган ҳамюртимиз финалгача бўлган баҳсларда словакиялик Адриан Сикорани, голландиялик ­Антал Ван Дер Дюим, россиялик Валерий Рудневни, голландиялик Бой Уестерхофларни мағлубиятга учратди.

Жуфтликлар ўртасидаги баҳсларда беларуслик теннисчилар – Сергей Бетов ва Александр Бури ғалаба қозонди.

Спорт хабарларини M.МУҲАММАДИЕВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Интернетсиз планшет

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: