Чўнтакдаги чироқ

Баъзи нарсаларни излаш, ҳатто, кичик сумкачадан ҳам излаб топиш анча вақтни олади. Бундай пайтда ишингиз осон кечиши учун дизайнерлар ихчам лампа чироқни яратишди.

урмушимизда ёрдамчи чироқ вазифасини ўтовчи мазкур ихтиро эгилувчан кўринишга эга бўлиб, уни исталган ҳажмдаги сумкаларга жойлаштириш мумкин. Бу янгиликнинг муаллифи “Banana Things” студиясининг дизайнерлари ҳисобланади. Муаллифларнинг эътироф этишича, бу моделни сумканинг тагига ёки бўлмаса алоҳида чўнтагига жойлаштириш, саёҳатларга олиб юриш, тунги чироқ ўрнида ишлатиш, китоб мутолааси чоғида ёритиш, ёки бўлмаса оддийгина иш столида аксессуар сифатида фойдаланиш мумкин. Бу кичик агрегат 24 хил ҳар томонлама чироқ диодига эга бўлиб, узлуксиз 2,5 соат ишлаш қувватига эга акуммулятор билан таъминланган. Зарур бўлганда чироқни ноутбук орқали электр қуввати билан тўлдириш мумкин. Бу USB-порт ёрдамида бажарилади. Қизиғи шундаки, бу модель бир неча дастурга эга. Унинг ёрдамида турли саҳна кўринишларини уюштириш мумкин бўлади.

Ихтирочилар мазкур қўлланманинг муваффақиятига қараб 2014 йилнинг октябрь ойларида сотувга чиқаришни режалаштиришмоқда.

ГулиНОЗ

Яна ўқинг:  Эътироф

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: