Китоб сеҳри

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан Ўзбекистон Халқ шоири, “Эл-юрт ҳурмати” ордени нишондори Ойдин Ҳожиеванинг “Тўрт танҳо” ҳамда “Ишқ аро парвоналар” китобларининг тақдимоти ўтказилди.

Муаллиф ўзининг “Тўрт танҳо” китобида ўзбекнинг улуғ аёллари Зулфияхоним, Саида Зуннунова, Музайяна Алавия ҳамда Кибриё Қаҳҳорова ҳақида сўз юритади. Қимматли маълумотлар билан уларнинг ижодкорлик даражасини, инсоний қиёфасини очиб беради.

Шунингдек, “Ишқ аро парвоналар” китобидан озар халқи мумтоз шеърияти тараққиётида салмоқли ўрин тутган уч шоира Маҳсатий Ганжавий, Ҳайрон хоним, Хуршидабону Нотавонларнинг ижодидан илк таржималар ҳам ўрин олган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари иштирок этдилар.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Юксак маънавиятли ёшлар фестивали

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: