Болалар саломатлиги йўлида

Жорий йилнинг 13-19 ноябрь кунлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида Сингапур Республикасидан ташриф буюрган малакали шифокорлар томонидан республикамиздаги юқори лаб ва танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларнинг умумий чуқурлаштирилган тиббий кўриги ўтказилди.

Маълумки, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди хорижий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2014 йил давомида Ушбу фонд оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўлида Германиянинг “Fridensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, шунингдек, Туркия Республикаси ҳамда республикамиз шифокорлари билан ҳамкорликда туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган ўзбекистонлик беморлар бепул соғломлаштирилди.

Фонд томонидан Сингапур Республикаси билан ҳам бир қатор соғломлаштириш дастурларини амалга ошириб келмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида Сингапур Республикасининг 30 нафар малакали шифокорлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида юқори лаб ва қаттиқ танглай туғма нуқсонлари бўлган болаларнинг умумий чуқурлаштирилган тиббий кўригини ўтказди. Шунингдек, клиниканинг ўзида туғма нуқсонли болаларда жарроҳлик амалиёти амалга оширилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кўмагида олиб борилаётган хайрли иш ортида ҳам соғлом келажакни камол топтириш мақсади мужассам. – дейди Наманган вилоятида жойлашган 6-сонли “Меҳрибонлик” уйи ҳамшираси Мафтуна Эралиева. – 6 нафар юз-жағ соҳасида нуқсони мавжуд бемор болаларни олиб келганмиз.

Болалар дардига малҳам бўлишдек саховатнинг мезони бўлмаса керак.

М.ЭШОНҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Экология ва саломатлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: