МТМга қамраб олинмаган болаларга китоб­лар тарқатилмоқда

Халқ таълими вазирлиги томонидан қишлоқ жойлардаги мактабгача таълимга қамраб олинмаган 3–6 ёшли фарзандлари бўлган оилаларга 7 номдаги китоб­лар бепул тарқатилмоқда. Ушбу тўпламга қизиқарли эртак ва шеърлар жамланган бўлиб, ҳар бир эртак, ривоят ва шеърдан сўнг берилган савол ва топшириқлар кичкинтойларнинг асар ғоясини чуқурроқ англашига, воқеа-ҳодисалар ҳақида мулоҳаза юритиб, фикрини эркин айта олиши, мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришига ёрдам беради.

Китоблар тўплами биринчи босқичда 200000, иккинчи босқичда 153000 оилага тарқатилади. Шу мақсадда “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари ва ҳудудий халқ таълими бош­қаруви идоралари томонидан оилаларнинг рўйхати шакллантирилди. Бунда улардаги мактабгача таълимга қамраб олинмаган 3–6 ёшли болалар сони, оила жойлашган маҳалланинг туман марказидан узоқлиги, оиланинг кам таъминланганлиги каби жиҳатлар ҳисобга олинди.

Китоблар тўплами оилаларга энг яқин жойлашган мактабгача таълим муассасалари орқали тарқатилади. Бунинг учун республика бўйича 2144 та мактабгача таълим муассасаси танлаб олинди. Тегишли тавсияномага кўра, тўплам ота-оналарга муассасада тузилган ишчи гуруҳ томонидан тарқатилади.

Ишчи гуруҳ аъзолари китобларни ота-оналарга тар­қатиш чоғида фойдаланиш методикаси юзасидан тушунча беради. Лойиҳага кўра, мактабгача таълим муассасасининг педагоглари ҳар ойнинг белгиланган кунлари болалар билан учрашиб, ҳар бир китоб­дан тўғри фойдаланиш бўйича машғулотлар ўтказади.

Айни пайтда барча китоб­лар белгиланган мактабгача таълим муассасаларига етказиб, оилаларга тарқатиш жараёни бошланди.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  “Болалар китоби” III Республика фестивали

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: