Каноэчиларимиз муваффақияти
2-4 май кунлари Италиянинг Милан шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон кубогининг биринчи босқичида иштирок этган спортчиларимиз биттадан олтин ва бронза медални қўлга киритди.
Қирққа яқин давлат вакиллари иштирокида ўтказилган мусобақанинг каноэда 500 метр масофага эшкак эшиш бўйича хотин-қизлар ўртасидаги жуфтлик пойгасида юртдошларимиз Юлия Цой ва Екатерина Заркова маррага биринчи бўлиб етиб келиб, олтин медалга сазовор бўлди. Иқтидорли спортчимиз Юлия Цой 200 метр масофага эшкак эшишда учинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, жаҳон кубогининг иккинчи босқичи 15-18 май кунлари Чехияда ўтказилади. Мазкур мусобақада Ватанимиз шарафини 8 нафар спортчи ҳимоя қилади.