Юқори поғоналар сари

Минифутбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг чорак финалига йўлланма олди.

Осиё футбол конфедерацияси шафелигида ўтказилаётган нуфузли мусобақада қитъамизнинг ўн олти давлати терма жамоаси тўрт гуруҳда ғолиблик учун куч синашмоқда. Қоидага кўра, ҳар бир гуруҳдан энг кучли иккитадан терма жамоа плей-офф босқичига йўлланма олиб, совринли ўринлар учун курашни давом эттиради.

Мусобақанинг “D” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки баҳсда Қирғизистон вакиллари билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, иккинчи турда қитъамизнинг амалдаги чемпиони – Япония терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Сўнгги турда футзалчиларимиз Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа терма жамоамиз 7 очко жамғарган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, чорак финалга йўл олди.

Яна ўқинг:  Ingliz tili bilimdonlari

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: