ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК

“Соғлом бола йили” Давлат дастурининг амалга оширилиши жараёнини ёритишда муҳимдир.

Истиқлолнинг дастлабки кунларидан юртимизда жисмонан соғлом ва маънан баркамол авлодни тарбиялашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётир. 1991 йил 20 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонун мамлакатимизда қабул қилинган дастлабки ҳужжатлардан бири бўлиб, унда баркамол авлодни тарбиялашнинг устувор йўналиш ҳамда вазифалари белгилаб берилган.

Пойтахтимизда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва вазифалари” мавзусида республика конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда оммавий ахборот воситаларида “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг тезкор, сифатли ва ҳар томонлама ёритилишини таъминлаш масалалари муҳокама этилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, журналистларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан самарали ҳамкорлигини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари амалга оширилиши устидан жамоатчилик назорати ўрнатиш, оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб маҳоратини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбирда “Соғлом бола йили” Давлат дастурига мувофиқ оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида қулай муҳит яратиш, жисмонан соғлом, маънан етук баркамол авлодни тарбиялаш устувор вазифа сифатида белгилаб берилгани алоҳида қайд этилди.

Аҳолини ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича хабардор қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари олдига “Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш жараёнини кенг ёритиш вазифаси қўйилган. Бу борада журналистларнинг етарли малака ва маҳоратга эга бўлиши, уларда аниқ ижтимоий позиция, юксак масъулият ҳиссини шакллантириш, журналистларни ихтисослаштириш катта аҳамият касб этади. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларининг вазирликлар, идоралар, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан яқин ҳамкорлиги ҳам муҳим ўрин тутади.

Вазирлик, идора, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари тадбир иштирокчиларига аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этишда ёрдам берадиган таҳлилий ҳамда статистик маълумотларни тақдим этди.

Конференцияда мавзу юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Яна ўқинг:  ЗАРАРЛИ ИЛЛАТ

Ўз мухбиримиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: