Инчеондан хушхабарлар

Хабарингиз бор Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда. 20 сентябрдан бошланган мусобақаларда ҳамюртларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этишмоқда. Бугунгача юртимиз вакиллари умумжамоа ҳисобида 7 та медални қўлга киритишди. Қисқача Осиё ўйинлари кундалигига тўхталиб ўтсак.

1-кун

Мусобақанинг дастлабки кунларида спортчиларимиз сузиш ва эшкак эшиш бўйича саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтди.

Теннис бўйича эркаклар терма жамоамиз Саудия Арабистони терма жамоасини мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди. Энди улар Жанубий Корея терма жамоаси билан куч синашади.

Оғир атлетика бўйича вазни 48 килограммгача бўлган хотин-қизлар мусобақасида ҳамюртимиз Маҳлиё Тоғаева ажойиб натижа кўрсатди. Иккикураш бўйича 187 килограмм натижага эришиб, делегациямиз ҳисобига дастлабки бронза медални келтирди.

Дзюдо бўйича ўтган беллашувларда муваффақиятли иштирок этган Мирзоҳид Фармонов ҳам бронза медални қўлга киритди.

Спортчиларимиз велоспорт, футбол, гандбол, ўқ отиш, сузиш, теннис ва бошқа спорт турлари бўйича баҳсларни давом эттирмоқда.

2-кун

Ўзбекистонлик дзюдочилар Рамзиддин Саидов, Абдулла Тангриев ва Дилшод Чориев XVII ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна учта медаль қўшди.

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионати совриндори Дилшод Чориев 90 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги полвонлар ўртасида юқори натижалар кўрсатди. У Иордания вакили Иброҳим Халафу, қозоғистонлик Темур Булат ва мўғулистонлик полвон Отконбатаар Лхагвасуренни мағлуб этиб, XVII ёзги Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Яна бир курашчимиз Рамзиддин Саидов вазни 100 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида учинчи ўринни эгаллади.

Ўта оғир вазн тоифасида гиламга чиққан полвонимиз Абдулла Тангриев ҳам Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этди. У вазни 100 килограммдан оғир дзюдочилар беллашувида сингапурлик Хо Хан Бун, Қозоғистон вакили Ержон Шинкеев ва қирғизистонлик Юрий Краковицки устидан ғалаба қозониб, бронза медали билан тақдирланди.

Энди дзюдочиларнинг жамоа беллашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик спортчилар XVII ёзги Осиё ўйинларида фаол иштирок этиб, яхши натижаларга эришмоқда.

3-кун

23 сентябрь куни дзюдо бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси XVII ёзги Осиё ўйинларининг жамоавий беллашувларида бронза медалини қўлга киритди.

Жамоавий беллашувларда ўз вазн тоифаларида Ришод Собиров, Наврўз Жўрақобилов, Сарвар Шомуродов, Яҳё Имомов, Дилшод Чориев, Абдулла Тангриев ва Сойиб Қурбонов терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилди.

Яна ўқинг:  29 МАРТ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ КУНИ

Саралаш босқичида дзюдочиларимиз Япония терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Р.Собиров, Д.Чориев ва А.Тангриев ўз вазн тоифасида рақибларидан устун келди.

Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўрин учун Эрон терма жамоаси билан беллашди. Мазкур баҳсда дзюдочиларимиз маҳоратини намойиш этиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дзюдочиларимизнинг мазкур ғалабаси миллий терма жамоамиз ҳисобига яна бир бронза медалини келтирди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз дзюдочилари XVII ёзги Осиё ўйинларидаги иштирокини муваффақиятли якунлади. Мусобақа якунига кўра улар ҳисобида битта кумуш ва тўртта бронза медали бор.

4-кун

XVII ёзги Осиё ўйинларида теннис бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жамоавий беллашувларда учинчи ўринни эгаллади.

Терма жамоамиз таркибида машҳур теннисчилар Денис Истомин ва Фаррух Дўстов иштирок этди.

Кеча ўтказилган спорт гимнастикаси мусобоқаларининг таянчга таяниб сакраш баҳсларида маҳоратли спортчимиз Оксана Чусовитина Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: