Ўзбекистонлик болалар бепул даволанди
Куни кеча юрак нуқсони билан оғриган бир гуруҳ болалар Ҳиндистоннинг “Артемис Медиcаре Сервиcес Лимитед” госпиталида саломатлигини тиклаб, юртимизга қайтиб келди.
Маълумот учун ўтган йиллар давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, “Артемис Медиcаре Сервиcес Лимитед” госпитали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида 26 нафар юрак туғма нуқсонли бемор бола шифо топди.