Болаларга беринг дунёни

Бухорода “Болаларга беринг дунёни!” шиори остида болалар санъат фестивали ўтказилди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлодни жисмонан ва маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, болалар мусиқа ва санъат мактаблари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ёш истеъдодларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Айни пайтда вилоятдаги мусиқа ва санъат мактабларида 2 минг 900 нафардан зиёд ўғил-қиз санъатнинг турли йўналишларида таҳсил олмоқда. Фестивалда ана шу ёшлар вакиллари, “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказлари қошидаги тўгараклар тарбияланувчилари ўз истеъдодини намойиш этишди.

“Кўҳна замин оҳанглари” республика телефестивали иштирокчилари Сано Назаров, Баҳодир Зарипов, шунингдек, Ситора Умарова, Лазиза Низомова, Моҳичеҳра Самиева, Гулчирой Бахшуллаева каби ёш истеъдод эгалари ижросидаги Ватан, истиқлол, ёшлик ва гўзалликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

– Бугунги тадбирда кўплаб истеъдодли ёшлар вояга етаётганига гувоҳ бўлдим, – дейди таниқли хонанда, “Ниҳол” мукофоти совриндори Юлдуз Турдиева. – Ушбу фестиваль жажжи ижрочиларнинг ўзига хос тақдимотига ҳам айланди.

Тадбир сўнггида фестивалнинг фаол иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи М.Эсонов сўзга чиқди.

Э.ЁДГОРОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Тедрос Гебрейесус: “Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: