ТЎЙИБ УХЛАМАСЛИК ИНФАРКТГА САБАБ БЎЛАДИ
Япониялик олимларнинг олиб борган тадқиқотлари натижаларига кўра тўйиб ухламаслик юракда муоммолар келтириб чиқарар экан. Юрак мушакларининг қисқариб-бўшаши цикли ўзига хос хусусиятга эга. Яъни, кундузи юрак уриши тезлашса кечга томон одам ухламаганда у бир оз тин олар экан. Уйқуда юрак ҳам дам олиб, ўз кучини тиклайди. Агар инсон тинимсиз ишлаб, ҳордиқ чиқаришни унутиб қўйса юракка ортиқча юк тушади. Бу эса ўз навбатида “жонли мотор”ни тез ишдан чиқишига олиб келади. Юрак хасталикларининг олдини олиш учун тиниқиб ухлаш зарур. Ҳар бир инсон ўзининг биологик ички соатига “қулоқ солиши” шарт. Чунки, организм толиққанда қачон дам олиш кераклигини биоритмлар белгилайди. Инсон бир кунда 8 соатдан кам ухламаслиги даркор. Тунги навбатчиликда ишловчи одамлар эса кундузи ухлаб олишлари шарт. Кун тартибига қатъий амал қилиш соғлиқни асрашда муҳим омил ҳисобланади.