Бош оғриғи руҳий саломатликка зарар етказади

Бош оғриғи инсоннинг руҳий саломатлигига зарар етказади. Статистика маълумотларига қараганда, мигрен (вақти-вақти билан тутадиган қаттиқ бош оғриғи) безовталик ва депрессияга олиб келиши мумкин. Уйқу муаммоларига йўлиққан одамлар бош оғриғидан кўпроқ азият чекади.

Мигрен – анчагина кенг тарқалган касаллик. Лекин олимлар унга айнан нима сабаб бўлишини ҳалигача айтиб бера олгани йўқ. Мигрен хуружи баъзан 72 соатгача давом этади.

Маълумки, бу касаллик қисман генетика билан боғлиқ. Руҳий сиқилиш, гормонал ўзгаришлар, жисмоний фаоллик, ҳамда айрим маҳсулотлар мигрен хуружига олиб келиши мумкин. Баъзи мутахассислар эса бу касаллик мия найчаси ва асосий нерв йўлининг ўзаро таъсири туфайли юзага келади, деб ҳисоблайди. Шунингдек, мигрен вақтида серотонин миқдори камаяди. Руҳий касалликлар ва мигрень ўртасидаги боғлиқликка серотонин мувозанатининг бузилиши сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Аллергия фақат мавсумий касаллик эмас

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: