МАЪНАВИЯТГА ТАҲДИД – КЕЛАЖАК ЗАВОЛИ
Яқинда пойтахтимиздаги Яккасарой Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Маънавиятга таҳдид ўзлигимиз ва келажагимизга таҳдид” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда коллеж талабалари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирок этишди.
Бугунги давр ёшлари, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва касб-ҳунарга йўналтириш ёшларни турли диний оқимлардан асраб-авайлашда ўтказилаётган шу каби тадбирлар муҳим аҳамиятга эга.
Тадбирда ўқитувчилар ёшларнинг юксак таффаккур ва маънавиятли, чуқур билимли ва салоҳиятли, одоб-ахлоқли қобил фарзандлар қилиб вояга етказиш ҳақида сўзлаб, маъруза давомида ёшларга ибратли воқеа ва ҳодисалар асосида ўгит ва маслаҳатлар берди.
Ободон ҲАЙИТОВА,
Яккасарой Маиший хизмат кўрсатиш
касб-ҳунар коллежи она тили ва адабиёт ўқитувчиси