ИҚТИДОР ВА ИНТИЛИШ САМАРАСИ

Ўзбекистон Миллий университетининг Маданият саройида Олмазор тумани Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Зулфияхоним қизлари” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда тумандаги олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактабларида ўтказилган танловнинг 1-босқичида ғолиб бўлган 25 нафар қизлар иштирок этди. Кўрик-танлов Низомига кўра иштирокчилар 5 та йўналиш бўйича, яъни фан, таълим, маданият, адабиёт ва санъат йўналишларида эришган ютуқлари, ижодий, миллий, бадиий безак бўйича ишлари, шунингдек, ажойиб рақслари билан қатнашиб, ўз иқтидорларини намойиш этдилар. Кўрик-танлов низомига кўра 5та йўналиш бўйича ғолиб бўлган қизлар танловнинг Тошкент шаҳар босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  BIZ YENGAMIZ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: