Битирувчилар кўргазмаси

Тошкент Фотосуратлар уйи ҳузуридаги ижодий мактаб-студия битирувчиларининг Соғлом она ва бола йилига бағишланган фотокўргазмаси очилди.

Мамлакатимизда ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш, истеъдодини юзага чиқариш учун зарур шароит яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётир.

Ижодий мактаб-студия мана ўн йилдирки, фотография санъатига қизиқувчи ёшларнинг амалий машғулотларда иштирок этиб, ўз тенгдошлари ижоди билан яқиндан танишиш, тажриба алмашиш имконини яратмоқда.

Бу галги кўргазмада Мадина Исломова, Ойниса Азимхўжаева, Ирина Сухина, Бекзод Раҳимжонов, Жамол Сандибоев, Азиз Фозилжонов, Владимир Заводов, Георгий Чанков, Богдан Юматов каби ҳаваскорларнинг юртимиз бетакрор табиати, маданияти, санъати, самимий ва меҳнатсевар одамлари акс этган икки юзга яқин ижодий иши намойиш этилмоқда.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Халқаро ҳамкорлик истиқболлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: