Ўзбекистонда таълим сифатини назорат қилувчи инспекция очилади

Олий таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси очилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Маджидов Халқаро Пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.

«Олий таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси очилади. Идоранинг асосий мақсади – таълим ва ўқув-тарбия жараёнлари сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатишдир», – деди И.Маджидов.

Шунингдек, таълим даргоҳлари ўртасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида хорижий муассасалар билан биргаликда «икки диплом» (Double Degree) интеграцияланган магистрлик дастурлари, иқтидорли ўқитувчилар учун академик ҳаракатлар (Academic Mobility Programs) лойиҳаларини жорий этиш, шунингдек, 1 семестр давом этувчи талабалар алмашинуви (Student Exchange and Mobility Programs)ни йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.

Олий ўқув юртларига қабул квоталари 18 фоизга ошириш ва ОТМлар ўқув дастурларига камида 350 юқори малакали мутахассислар, ўқитувчи ва олимларни жалб қилиш кўзда тутилган.

«Қабул квотаси ўтган йилга нисбатан деярли 10 мингтага, 57 907 дан 66 316 тага кўпайтирилди. Шунингдек, тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул жорий этилмоқда. 2016 йилда таxминан 663 минг киши ОТМларга ҳужжат топширган бўлса, бу йили абитуриентлар сони 700 мингдан ортиқ бўлиши кутилмоқда. ОТМ талабалари сонини кўпайтириш, ўз ўрнида, етук маънавий ва интеллектуал салоҳият ва мустақил фикрга эга қилиб тарбиялаш орқали давлат ёшлар сиёсатини амалга оширишда ёрдам беради», – деб қўшимча қилди И.Маджидов.

Халқаро Пресс-клуб анжуманда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Давлат Тест Маркази, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент Давлат юридик университети раҳбарияти ҳамда экспертлар, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Яна ўқинг:  Йил якуни ва келгуси режалар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: