Полвонларимиз шоҳсупада

Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида Халқаро дзюдо федерацияси мусобақалари тақвимига кирувчи Гран-при туркумидаги турнирда ҳамюртимиз Шуҳрат Арслонов бронза медалига сазовор бўлди.

Нуфузли мусобақада дунёнинг 55 мамлакатидан тўрт юз нафарга яқин дзюдочи ғолиблик учун куч синашди. Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари турнирда асосан ёш дзюдочилардан иборат таркибни синовдан ўтказди.

81 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан полвонимиз Шуҳрат Арслонов голландиялик Нил Ван де Камер, молдовалик Константин Типа, россиялик Сирожиддин Магомедов ва Станислав Семёновни мағлубиятга учратиб, бронза медаль билан тақдирланди.

* * *

Москва шаҳрида ўсмирлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича ўтказилган халқаро турнирда ҳамюртимиз Илҳом Баҳромов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Россия, Беларусь, Украина, Озарбайжон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон спортчилари иштирок этган мусобақанинг 50 килограммгача бўлган курашчилар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсида иқтидорли полвонимиз И.Баҳромов мезбон спортчи Илья Михайловни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Яна ўқинг:  Қулай шароит, яхши муолажа

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: