Шахмат: металл гайка ва болтлар

Таниқли гроссмейстерларнинг таъкидлашича шахмат доналарининг ташқи кўриниши унчалик аҳамиятга эга эмас экан. Гап ўйин стратегияси ҳамда рақибнинг маҳоратига қарши қандай ўйнашдадир. Аммо бу замонавий дизайнерларга бир-биридан ажойиб янги шахмат нусхаларини яратишга ҳалақит бермайди.

Гайка ва болтлардан яратилган шахмат – “Tool Chess” ҳам ўзининг бетакрорлиги билан ажралиб туради.

Бир неча йил аввал болт ва гайкалардан шахмат нусхаси яратилган, аммо у одатий шахматга умуман ўхшамагани боис, ўйнаш жуда мураккаб эди. Бу камчиликни тўғирлаш мақсадида дизайнерлар қўл меҳнати ёрдамида болт ва гайкалардан янги шахмат нусхаларини тайёрлашди. Ҳар бир шакл айнан умумий қабул қилинган кўринишда: от нусхаси отга, фарзин фарзинга ўхшатиб ишланган, қиролнинг салобати борасида эса баҳс бўлиши мумкин эмасди.

Шахмат доналари сифатли бўёқ билан бўялган ва совғалар учун махсус (қора ёки қизил рангли) жомадонга жойланган эди. Жомадоннинг қулай ушлагичи, уни жойдан жойга кўчиришда ёрдам берса, замонавий услубдаги дизайни ўйинни янада қизиқарли ва мазмунли ўтишини таъминлайди.

МЕҲРИБОНУ

Яна ўқинг:  “Чилонзорга...”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: