IFFHS рейтинги

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) бугун дунё терма жамоаларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтинг жамоаларнинг 2012 йил 1 февралидан 2013 йил 31 январигача бўлган вақт оралиғида расмий ўйинларда қайд этган натижалари асосида тузилган.

Сўнгги йилларда Топ-400нинг доимий аъзосига айланиб қолган “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клублари рейтингда юқорига кўтарилган. “Қалдирғочлар” аввалги рейтингда 118-ўринда ва 2 поғона юқорига кўтарилишга эришди ҳамда ушбу клуб Осиё жамоалари орасида 5-поғонани қайд этган. “Пахтакор” эса янги мавсумни IFFHS рейтингида 296-ўринни эгаллаган жамоа бўлди.

Рейтингда кетма-кет 22 ойдирки, “Барселона” клуби бош­қариб келмоқда. Иккинчи ўринга эса ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби – “Челси”ни ортда қолдирган ҳолда, “Атлетико” жамоаси кўтарилиб олди. Мадридликлар очколар бўйича “Барса”га жудаям яқинлашиб олганини таъкидлаш лозим. Уларнинг очколари орасидаги фарқ 9 очкони ташкил қилмоқда.

Дарвоқе, Мадриднинг яна бир клуби – “Реал” эса IFFHS томонидан январь ойининг энг яхши жамоаси деб топилди.

Манба:Stadion.uz

Яна ўқинг:  Ёнғин хавфсизлиги ойлиги давом этаяпти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: