МАЪНАВИЯТ – БИЛИМЛАР АСОСИ

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Бу ерда ҳар куни талабалар турли спорт ўйинлари, мутолаа, ижодий учрашувлар, университет маънавият бўлими томонидан ўтказиладиган маънавий тадбирлар билан банд бўлишади. Бу уларда кўнгилли дам олиш, маънавият ва нутқ маданиятини ошириш, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибатни кучайтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Куни кеча намойиш этилган Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди акс эттирилган «Абдулла Орипов» номли бадиий фильм барчага манзур бўлди. Фильм қалбида шеърият учқунлаётган ёшларнинг ижодга бўлган қизиқишини янада ошириши, уларни Ватанга садоқат, муҳаббат ва шукроналик руҳида тарбиялаши шубҳасиз.

Таълим даргоҳлари талабаларининг кечки бўш вақтлари ана шундай мазмунли ўтказилиши уларнинг маънавиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Рустам БЕГАЛИЕВ,

тарбиячи педагог

Яна ўқинг:  Конституция — ҳаётимиздаги улкан ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: